Сайт тест режимида

Rang sozlamalari

Sayt o'lchami

Ekran suxandoni

Biz xaqimizda

Ўзйўлкўприк класрерининг Навоий филиали давлат муассасаси Навоий вилояти Қизилтепа туман Маликобод қўрғонида жойлашган бўлиб, бу массасаси ўз фаолияти давомида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси Қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Муассис буйруқлари ва фармойишларига ҳамда мазкур Уставига мувофиқ амалга оширади. Муассасага қарашли 2та йўл бўлимлари, 2 та асфальт ишлаб чиқариш цехи, 1 та Бетон ва темир бетон махсулотлари ишлаб чикариш цехи пудрат бўлими, 5та тула ва ўрта таъмирлаш бўлимлари мавжуд ва улар бевосита муас сасага бўйсунади. Муассаса ўз фаолиятини тўлиқ хўжалик ҳисоби асосида амалга оширади ва Навоий вилояти автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармасига бўйсунади.
Муассаса Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамгармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПК-2776-сон қарорига мувофик Навоий вилояти автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат кўмитаси ташкилий тузилмасига киритилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Автомобиль Йўллари давлат қўмитасининг 2017 йил 1- мартдаги 06-сонли буйруғи. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги “Йўл соҳасини бошқариш тизимини янада такомиллаштиришга оид чора-тадбирлари тўғрисидаги” ПҚ-4545 сонли карорига асосан Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси (кейинги ўринларда – “Муассис”)нинг ташкилий таркибига киритилган. Навоий кўприклардан фойдаланиш унитар корхонаси Ўзйўлкўприк класрерининг Навоий филиали давлат муассасаси этиб қайта номланган.

Қизилтепа туман ҳокимининг 03.5.2017 Қ-05/621 сонли қарори билан юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан қайта ўтказилган. Корхона ўз Уставига эга бўлиб, шунга асосан фаолият юритади. Муассаса устав фонди 1 482 977 минг сўм миқдордаги асосий воситалардан ташкил топган ва тўлиқ шакллантирилган.
Муассасанинг асосий фаолият тури:
•Автомобил йўлларини ва кўприк иншоотлари қурилиш монтаж ишларини бажариш ва махсус таъмирлаш;
• Ишлаб чиқариш зарурияти туфайли автомобиль йулларини ва кўприклар таъмирлаш ва реконструкция ишлари учун маҳсулот ишлаб чиқариш;
• Қурилиш объектларини материаллар ва моддий техника таъминоти билан таъминлаш;
• Ўзбекистон Республикаси Қонунчилигига зид бўлмаган бошқа барча фаолиятларни амалга оширади.Муассасанинг умумхўжалик фаолиятини бошқариш муассаса директори томонидан қуйидаги йўналишлар бўйича амалга оширилади:

• иқтисод ва молиялаштириш;
• технология ва ишлаб чиқаришни техник тайёрлаш;
• ишлаб чиқаришни ташкил қилиш;
• ижтимоий ривожланиш;
• ишлаб чиқариш хавфсизлиги, мол-мулкнинг сақланишини таъминлаш